Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Жанубий Кореяга ютқазиб қўйди

Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Хитойнинг Ухан шаҳрида ташкил қилинаётган халқаро мусобақада сўнгги ўйинини ўтказди. Жанубий Корея  U-14 терма жамоасига қарши ўтказилган баҳсда терма жамоамиз 0-2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Мусобақа регламентига кўра ушбу ўйин 5 ва 6-ўрин эгаларини аниқлаб бериши керак эди. Ўйинда ғалаба қозонган Жанубий Корея терма жамоаси мусобақада 5-ўринни эгаллаган бўлса, ўйинда мағлубиятга учраган Азамат Абдураимов шогирдларига 6-ўрин насиб қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!