Ўзбекистон U-14 халқаро мусобақада 5-ўрин учун БААга қарши ўйнайди

Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Хитойнинг Ухан шаҳрида ташкил қилинаётган халқаро мусобақанинг сўнгги турида Вьетнамга қарши майдонга тушиб, пенальтилар сериясида рақиб жамоани 5-4 ҳисобида енггани хақида хабар берган эдик.

Мусобақа регламентига кўра, гуруҳ босқичида ҳам дуранг қайд этилган ҳолатда пенальтилар сериясига мурожаат қилинади ҳамда ғолиб бўлган жамоага 3 очко эмас балки 2 очко берилади.

Шунга мувофиқ Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида 2 та ғалаба ва 1 та мағлубият билан 5 очко тўплашга муваффақ бўлди. Шу сабабли ҳам терма жамоамизнинг тақдири Япония – Таиланд ўйинига боғлиқ бўлиб қолган эди. Чунки бу пайтга келиб Японияда 6 очко, Таиландда эса 3 очко мавжуд бўлиб, сўнгги ўйинда Таиланд Япония устидан ғалаба қозонса, ушбу икки терма жамоа 6 очкодан жамғариб кейинги босқичга йўл олган бўларди.

Кутилмаганда сўнгги ўйинда Япония Таиланд терма жамоасига мағлуб бўлди ва кейинги босқичга шу икки жамоа вакиллари йўл олишди. Энди 5 очко билан гуруҳда 3 ўринни эгаллаган Азамат Абдураимов шогирдлари 9 сентябрь куни 5 ўрин учун ўйинда БАА U-14 терма жамоасига қарши бахс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!