Ўзбекистон U-17 - Россия U-17 терма жамоалари ўртасидаги ўйинни ЖОНЛИ ЭФИРда томоша қилинг (видеотрансляция)

Бугун Ўзбекистон ва Россия U-17 терма жамоалари ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган жамоалар "Локомотив" стадионида ўзаро куч синашади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 15:00 да старт олиши режалаштирилган.

Мазкур қарама-қаршилик ЎФАнинг "YouTube"даги расмий саҳифаси орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!