Ўзбекистон U-18 терма жамоаси назорат учрашувида "Бунёдкор" ва "Локомотив" ёшларини мағлубиятга учратди

Хабарингиз бор шу кунларда Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Чиғатой" спорт мажмуасида ўқув-йиғин машғулотлари ўтказмоқда.
 
Ушбу йиғин икки босқичда ўтказилиб, унда 50 нафар футболчи қатнашиши режалаштирилган. Йиғиннинг биринчи қисмида 25 нафар футболчи синовдан ўтказилди. Шу билан бирга бир қатор назорат учрашувлари ҳам ташкил этилди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти тарқатган хабарга кўра Ўзбекистон U-18 терма жамоаси дастлаб "Бунёдкор" ёшларини 2:0 ҳисобида, кейин эса "Локомотив" ёшларини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
 
Эндиликда ушбу терма жамоа йиғинининг иккинчи қисмини бошлайди. Бу йиғинга ҳам яна 25 нафар футболчи таклиф этилган. 
 
Отабек Ғуломхўжаев мазкур йиғин давомида терма жамоанинг асосини шакллантириш билан бирга, янги футболчиларни ҳам синовдан ўтказиб олмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!