Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг йиғини якунига етди

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Чиғатой" спорт мажмуасида йиғин ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Бугун Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари йиғин доирасидаги сўнгги назорат учрашувини АГМК ёшлар жамоасига қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Бунгача Ўзбекистон U-18 терма жамоаси назорат учрашувларида "Бунёдкор" ёшларини 2:0 ҳисобида, "Локомотив" ёшларини эса 4:2 ҳисобида, "Нурафшон" жамоасини эса 7:2, "Оқ-тепа"ни эса 5:4 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
 
Шу билан Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги  Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг йиғини якунига етди. Мазкур йиғин давомида мураббийлар штаби терма жамоанинг асосини шакллантириш билан бирга, янги футболчиларни ҳам синовдан ўтказиб олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!