Ўзбекистон U-19 терма жамоаси пойтахтда йиғин бошлади

Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур мусобақага тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бериб ўтди.

14 январдан терма жамоамиз навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди. Ҳаво ҳарорати анча совуқ бўлишига қарамай, машғулот жараёни анча кўтаринки ва қайноқ руҳда ўтди.

Таъкидлаш жоиз, олдин хабар берганимиздек ушбу йиғин 2 қисмдан иборат бўлади: Биринчи йиғин 14-18 январь, иккинчи йиғин эса 21-25 январь кунлари ташкил этилади. Йиғин доирасида қатор назорат учрашувлари ҳам ўтказилади. 16 январда Темур Кападзе шогирдлари “Бунёдкор” ёшлари билан баҳс олиб боришади, 18 январда эса АГМК билан ўйин ўтказилади. 23 январь куни “Локомотив” ёшлари билан куч синашилса, 25 январда “Пахтакор” билан майдонга тушилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!