Ўзбекистон U-19 термаси Арманистон ёшларини мағлубиятга учратди (Видео)
Ads

 

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўриш доирасида Арманистонга йўл олди.

Ўқув-машғулотлар йиғини доирасида Ўзбекистон ёшлар термаси кеча, 7 август куни Арманистон U-19 футболчиларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди. Эртага, 9 август куни мазкур жамоалар яна бир бор ўзаро майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар термаси U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичининг “B” гуруҳидан жой олган. Ушбу гуруҳнинг саралаш ўйинлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари Тожикистонда бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви
Ереван, Арманистон
7 август, душанба

Арманистон U-19 – Ўзбекистон U-19 — 0:1

Гол: Нодир Куйбоков (74)

Ўзбекистон U-19: Умиджон Эргашев, Абубакир Мўйдинов, Суҳроб Иззатов, Дилшод Саидов, Иброҳим Йўлдошев, Бобур Асқаров, Расул Йўлдошев, Акмал Мозговой, Ислом Кенжабоев, Жаҳонгир Абдусаломов, Шаҳбоз Умаров.

Захира: Жавоҳир Қиличев, Нодир Куйбоков, Аюбхон Азимов, Аббос Жумақулов, Камрон Саидазимов, Санжар Зокиров.