Ўзбекистон U-21 терма жамоаси халқаро мусобақани ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Хитойдаги ташкил этилган халқаро мусобақага жўнаб кетгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Мусобақанинг дастлабки турида вакилларимиз Тожикистонга қарши майдонга тушишди. Қизиқарли кечган баҳсда ўзбекистонлик футболчилар тожикистонлик рақиблари дарвозасини 1 бора ишғол қилишди ҳамда ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди. Гол муаллифи Ҳусниддин Ғофуров.

Суннатилла Абдурасулов шогирдлари кейинги турни 6 сентябрь куни Мьянмага қарши ўтказса, 8 сентябрь куни сўнгги ўйинда мезбонлар Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Халқаро мусобақа
Ўзбекистон - Тожикистон 1:0
Гол: 
Ҳусниддин Ғофуров.