Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Хиддинк бошлиқ хитойлик тенгқурларини ортда қолдириб, халқаро мусобақа чемпиони бўлди

Бугунга қадар вакилларимиз мусобақа доирасида Тожикистон U-21 ҳамда Мьянма U-21 терма жамоаларини мағлуб этишган эди.

Бугунги ўйинда Гус Хиддинк бошқарувидаги мезбонлар Хитой U-21 терма жамоасига қарши саф тортган ўзбек ўғлонлари муросасиз кечган баҳсда 1-1 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишди. Учрашувдаги ўзбекистонликларнинг голига Шерзод Насруллаев муаллифлик қилди.

Умумий ҳисобда 7 очко тўплаган юртдошларимиз мусобақа чемпиони унвонига сазовор бўлишди. 2-ўрин Хитойга насиб қилган бўлса, 3 ва 4-ўринларни Тожикистон ва Мьянма терма жамоалари ўзаро бўлиб олишди.

Хитой дарвозасига Шерзод Насруллаев томонидан киритилган гол турнирдаги энг чиройли гол деб топилди ва унга ташкилотчилар томонидан махсус соврин топширилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар