Ўзбекистон U-22 термаси БАА ёшларини қандай мағлуб қилди? (Видео)
Ads

 

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи “D” гуруҳи 3-турида мезбон БАА U-22 термасига қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди.

2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичининг тўғридан-тўрғи йўлланмаси учун кечган ўйинда Исломжон Қобилов ва Жавоҳир Сиддиқовнинг голлари Ўзбекистон ёшлар термасига ғалаба келтирди.