Ўзбекистон U-23 - Эрон U-23 1:0 (видео)
Ads

Аввал хабар берганимиздек Токио-2020 саралаш босқичига тайёргарлик олиб бораётган футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (ОТЖ) бугун Олмалиқ шаҳрида Эрон ОТЖга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Любинко Друлович шогирдлари мазкур баҳсда кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндаги ягона голга 57-дақиқада Жасур Яхшибоев муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин: