Ўзбекистон U-23 термаси Меҳрибонлик уйига борди

CHERY AUTO

 

Tecno

Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманда жойлашган мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ҳамда имконияти чекланган болалар билан ишлаш интернатларидаги тарбияланувчиларни янги йил билан табриклаш ва уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаларини топшириш мақсадида, жорий йилнинг 25 декабридан бошлаб “Келажак умидлари” тадбири бошлангани ҳақида аввал хабар берилганди.

Бугунги тадбирда Ўзбекистон футбол федерацияси масъуллари билан биргаликда миллий чемпионатимиз клубларининг аёллар жамоалари футболчилари пойтахтимиздаги мактабгача таълим муассасалари ҳамда мактабларга ташриф буюриб, у ердаги болажонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаларини топширишди.

Шунингдек, "Келажак умидлари" тадбири доирасида бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари ва мураббийлари пойтахтимиздаги 23-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ердаги болалар билан учрашишди ҳамда уларга совға-саломлар топширишди.

Бу лойиҳа йил давомида бутун республика бўйлаб давом этади. Республикамиздаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган болалар мунтазам равишда мана шундай мусобақаларга жалб қилиниб, уларга совғалар улашиб борилади..

Шунингдек, "Келажак умидлари" тадбири доирасида бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари ва мураббийлари пойтахтимиздаги 23-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ердаги болалар билан учрашишди ҳамда уларга совға-саломлар топширишди.

Бу лойиҳа йил давомида бутун республика бўйлаб давом этади. Республикамиздаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган болалар мунтазам равишда мана шундай мусобақаларга жалб қилиниб, уларга совғалар улашиб борилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию