Ўзбекистонда туғилган Европа чемпиони ҳақида билармидингиз?

Chery Tigo 7 PRO

Дунё футболи тарихида аслида бошқа юртда туғилиб ўсиб, кейинчалик умуман бошқа терма жамоа шарафини химоя қилганлар етарлича топилади. Аслида, баъзи футболчиларнинг ана шу қарори жахон даражасидаги юлдузларни танитиб берган. Бугун сизлар билан шунга ўхшаш, аммо кейинги тақдири унданда қизиқарлироқ кечган чарм тўп усталари ҳусусида гаплашамиз. 

Айни дамда давом этаётган Европа чемпионати хар куни қандайдир воқеалар билан эсда қолмоқда. Ҳозир сизга тақдим этмоқчи бўлган рўйхатимиз турли даврларда Европа чемпионлигига эришган, аммо аслида “кўхна қитъа”да туғилмаган футболчилар хақида бўлади. 

Жан Тигана (Мали) Франция билан 1984 йил

Арон Винтер (Суринам) ва Жон Ван Схип (Канада) Нидерландия билан 1988 йил

Патрик Виейра (Сенегал), Марсел Десайи (Гана), Лилиан Тюрам (Гваделупа), Кристиан Карамбё (Янги Каледония) Франция билан 2000 йил

Димитриос Пападопулос (ЎЗБЕКИСТОН) Греция билан 2004 йил

Маркос Сенна (Бразилия) Испания билан 2008 йил

Пепе (Бразилия), Эдер ва Данило Перейра (иккаласи Гвиненя-Бисау), Вильям Карвалью (Ангола) Португалия билан 2016 йил

Жоржиньо, Эмерсон ва Рафаэл Толои (барчаси Бразилия) Италия билан 2020 йил

Мусобақа якунигача кузатамиз. Бу рўйхатга яна кимдир қўшилиб қолиши мумкин... 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Дилшод Хамзаев
30/06/2024 16:52
Дмитриос Пападопулос 1980 йил Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Гагарин шахрида туғилган.