Ўзбекистондан мағлуб бўлган Жанубий Судан ФИФА рейтингида нечанчи ўринда?

Хабарингиз бор, кеча Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Жанубий Судан терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Элдор Шомуродовнинг дубли ва Жалолиддин Машариповнинг пенальтидан киритган голлари терма жамоамизга 3:0 ҳисобида ғалаба келтирди.

Эътиборлиси, шу куни биз йирик ҳисобда таслим қилган Жанубий Судан терма жамоаси ФИФА рейтингида 167-ўринни эгаллаб турибди. Бу Африка қитъасида 47-ўрин деганидир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида 84-ўринда бормоқда. Вакилларимиз Осиё қитъасида 11-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Фахрийор
28/01/2022 14:04
Кучлирок ракиб бн уйнасак яхши буларди. Рейтинги анча паст командаларни маглуб етиб узимизни хурсанд килиб юраверамиз. Майли ютказсак хам кучли ракиб бн уйнайвериш керак заиф нукталаримизни курсатиб беради . Кимга керак хозир бунака галабалар