Ўзбекистонлик ҳужумчи Қирғизистон чемпионати тўпурарлари қаторидан жой олди
Ads

Қирғизистон чемпионати куни кеча якунига етди. Сўнгги, 20-турда ҳамюртимиз Алишер Азизов фаолият олиб борадиган “Дордой” жамоаси сафарда “Олой”га қарши баҳс олиб бориб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ғалабадан сўнг, “Дордой”нинг жамғарган очколари сони 35 тага етди ва жамоа мавсумни 3-ўринда якунлади.

Биз учун эътиборлиси, Алишер Азизов чемпионат тўпурарлари орасида иккинчи бўлди. Мавсум давомида 10 та гол киритган ҳамюртимиз энг яхши тўпурарлар орасида иккинчи бўлди.

Фото: "Дордой"