Ўзбекистонлик ММА жангчиси Фирдавс Бойназаров Малайзияда ғалаба қозонди
Ads

Ўзбекистонлик яккакураш жанглар устаси Фирдавс Бойназаров ўзининг навбатдаги жангини нокаут билан якунлаган.

Малайзияда ташкил қилинган ММА қоидалари бўйича “GWFC promotion” мусобақасининг биринчи жангида ғолиб чиққан. Бу ҳақда спортчимизнинг акаси яккакуралар устаси Анвар Бойназаров ўзининг инстаграм ижтимоий саҳифасида маълум қилган.

firdavs boynazarov

Эслатиб ўтамиз, 10 июль куни спортчимизнинг акаси Анвар Бойназаров Хитойнинг Чонгқинг шаҳрида бўлиб ўтган “TOPKING WORLD SERIES 2017” турнири доирасида ўтказилган жанг кечасида бразилиялик Марлон Роберто дос Сантосни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.