Ўзбекистонлик ММА жангчиси Сарвар Тўхтасинов 2 декабрда рингга чиқади

Жорий йилнинг декабрь ойида ўзбекистонлик яккакурашчи ҳамда ММА жангчиси Сарвар Тўхтасинов ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

2 декабрь кунига режалаштирилган тўқнашувда ҳамюртимиз америкалик Майк Филцройга қарши кураш олиб боради. Жанг Нью-Йоркда ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, 1 декабрь куни яна бир ҳамюртмиз Зарруҳ Адашев ҳам “GLORY 48” турнири доирасида ўзининг навбатдаги жангини Нью-Йоркда ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!