Ўзбекистонлик мухлислар ҳам Элдор Шомуродовнинг дебютини баҳолади. Унга неча балл қўйишди? (Фото)

Хабарингиз бор, кеча Италия А Серияси 4-туридан ўрин олган баҳсда "Женоа" сафарда "Верона" билан куч синашди. Учрашувда жамоалар дарвозаларга йўл топа олишмади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлаб, 63-дақиқада алмаштирилди. Статистика билан шуғулланувчи дунёга машҳур WhoScored.com нашри футболчиларнинг ҳаракатига қараб балл қўйган. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 6.3 баллга лойиқ кўрилган.

Элдор Шомуродовнинг дебютига нечи балл қўйилди? (Фото)

EkwZjqaWMAAzeM7

SPORTS.uz сайти ўқувчилари ҳам Шомуродовнинг ўйинига балл қўйишди. Сайтнинг телеграмдаги саҳифасида "Элдор Шомуродовнинг дебютига неча балл қўйган бўлардингиз?", дея сўровнома ўтказилди. Сўровномада 2346 нафар одам иштирок этди. Унда кузатувчиларнинг 22 фоизи 10, 16 фоизи 5 ва 14 фоизи 6 баллга лойиқ кўрган.

Қуйида сўровнома натижаси билан танишинг:

Screenshot_20201020-213608_Telegram

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)