Ўзбекистонлик шифокорлар халқаро футбол турнирида чемпионликни қўлга киритди

Тожикистоннинг Ҳўжанд шаҳрида МДҲ мамлакатлари шифокорлари ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистондан ҳам жамоалар иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиляпти. Хусусан, 40 ёшгача бўлган жамоамиз барча рақибларидан устун келиб, якунда бош соврин эгасига айланди.

Воҳид Холбоев мураббийлигидаги вакилларимиздан бир нечтаси турли хил номинацияларда тенгсиз деб топилди. Жумладан, Шерзодбек Маматхўжаев энг зўр дарвозабон, Жаҳонгир Саидиброҳимов энг яхши ҳимоячи, Абдумажид Маҳмудов энг зўр ҳужумчи учун бериладиган махсус соврин билан тақдирланди. Жамоа сардори - Валерий Юсуповнинг майдон марказидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Баҳслар эртага давом эттирилади ва унда 40 ёшдан юқори шифокорлардан ташкил топган жамоамиз финал учрашувида Россияга қарши майдонга тушади.

IMG_20220808_233506_952

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!