Ўзбекистонлик яккакурашчи Максим Кулдашев чемпионлик камарини қўлга киритди
Ads

Ўзбекистонлик муай тайчи ва яккакураш жанг санъатлари устаси Максим Кулдашев Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган “Дорога в Китай 5” Гран-при турнирида биринчи ўринни қўлга киритди.

Спортчимиз илк жангни 5 октябрь куни мезбон Ростислав Богаченкони 2-раунднинг 4-дақиқасида мағлуб этиб, финалга йўл олган эди.

Финал жангида у россиялик спортчига қарши рингга чиқиши режалаштирилган эди, бироқ рақиб бу жангни рад қилгани сабабли Максим ҳамюртимиз Нодир Ражабов билан куч синашди.

Мазкур жангда у рақибини 1 раундда нокаутга учратишга муваффақ бўлди. Шундай қилиб у “Дорога в Китай 5” лигаси чемпионлик камарини қўлга киритди.