Ўзбекистонлик ёш футболчилар “Реал” академисияда набатдаги машғулотларда қатнашишди
Ads
Испанияга ташрифнинг тўртинчи кунида ўзбекистонлик ёш футболчилар “Реал” клуби академисининг майдонида машғулотларда иштирок этдилар. Эрталабки машғулотларда техник-тактик схемаларга эътибор қаратилди. Ҳимоядан хужумга ўтиш услублари ҳамда тўп олдирилганда тезлик билан ҳимояга қайтиш схемалари устида иш олиб борилди. 
 
Эрталабки машғулотлар ниҳоясига етгач, болалар тушликка таклиф қилинди. Тушликдан сўнг уларга озгина дам берилиб, кечки машғулотлар бошланди. Машғулотлар ниҳоясига етгач, ўзбекистонлик болалар ҳамда уларнинг мураббийлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан “Реал” академияси мураббийларига мурожаат қилдилар. Улар футбол, машғулотлар ҳамда ўқитиш тизимларига оид барча саволларга батафсил жавоб бериб ўтдилар.