Ўзбекистонни мағлуб этган Уругвай Россияга етиб келди

Уругвай терма жамоаси ЖЧда иштирок  этиш учун Россияга етиб келди. Бу ҳақда терма жамоанинг “Тwitter”даги расмий саҳифаси хабар бермоқда.

Мундиал давомида уругвайликлар “Борский” машғулотлар марказида шуғулланишади.

Эслатиб ўтамиз, Оскар Табарес бошқарувидаги Уругвай терма жамоаси бундан бир неча кун олдин Монтевидеода Ўзбекистон миллий терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Маълумот учун, Уругвай ЖЧ гуруҳ баҳсларида Россия, Миср ва Саудия Арабистони термаларига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!