Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Германияда кучсиз рақибга мағлуб бўлди

 

Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Санжар Файзиев бугун Германияда давом этаётган ITF таснифидаги турнирдаги юришини давом эттирди. Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг илк босқичида черногориялик Резарт Чунгуни мағлуб этган ҳамюртимиз иккинчи босқичда швейцариялик Мирко Мартинес билан куч синашди.

Санжар Германия кортларини забт этишни бошлади

Ушбу баҳснинг илк  сетида рақибига 2:6 ҳисобида мағлуб бўлган Санжар иккинчи сетни 6:3 ҳисобида ўз фойдасига хал этди. Бироқ сўнгги сетда АTP рейтингида 1097-ўринда турган Мартинес ўзидан 832 ўрин юқорида турган рақибини 6:3 ҳисобида мағлуб этди ва ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!