Ўзбекистоннинг янги чемпионлари билан танишинг!

  • 17 сентябрь, 2018, 10:05
  • 0
  • Бокс

Тошкент шаҳридаги Республика Олимпия захиралари коллежида бокс бўйича 2000-2001 йилларда туғилган спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг тақвим режасига мувофик мамлакатимиз терма жамоаси учун муносиб ўриндошларни саралаш мақсадида Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада 220 чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун ўзаро куч синашди.

Мазкур чемпионатда Муроджон Эшқувватов, Суҳроб Жумаев, Хуршидбек Расулжонов, Абдулазиз Одилов, Жаволонбек Йўлдошев, Асадбек Шодибоев, Суҳробжон Қаюмов, Темурбек Саъдуллаев, Акбаржон Асқаров, Жамшид Худойберганов, Темур Атабаев ўз вазн тоифаларида шоҳсупага кўтарилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!