Ўзил: “Арсенал”га боримни беряпман
Ads

 

“Арсенал” жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил айни вақтда клуб учун борини бераётганини айтди, аммо келажаги ҳақидаги саволга жавоб бермади.

“Мен бу ерда хурсандман ва доимгидек ўз вазифамни 100 фоизга бажаряпман. Мен майдонда боримни беряпман, барчаси жамоа учун. Энг асосийси – бу футбол. Мен ўйиндан баҳра оляпман ва бу мен учун муҳим. Келажакда нима бўлиши ҳозирча номаълум”, – деди германиялик футболчи.

Маълумот учун, Месут Ўзилнинг “тўпчилар” билан амалдаги келишуви 2018 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ярим ҳимоячи “Арсенал” билан шартномасини узайтиришга шошилмаяпти.