Ўзил Эмери тактикасига мослашиб кета оладими? (Эркин Ғайбуллаев блоги)
Ads

«Арсенал»даги бошқарувига беш ойдан ортиқ ўтган муддат ичида Эмери учраётган жумбоқ бу Ўзил бўлиб келмоқда. Месут Ўзил «тўпчилар»нинг катта топишмоғига айланишга улгурди. Ҳамма уни юқори савияли плеймейкерликдан ташқарида қолиб кетаётган захира ўйиничисига айланиб бораётганини кузатиб келмоқда. Бунга унинг олган сирли жароҳати ҳам сабаб бўлмоқда.

Эмери ва Ўзил ўртасида август ойидан бошланган қарама-қаршилик туфайли клубнинг энг кўп маош олувчисининг 2021-йилгача амал қиладиган шартномаси борлигига қарамай бошқа жамоага ўтиши борасидаги гап-сўзлар тинмаяпти.

Аслида, Ўзил Арсен Венгернинг талабларига ҳам жавоб берардими? Ёки унга ўтиш даври таъсир қилмоқдами?

Қачондан ва нега Ўзил Эмери қўли остида ўйнай олмаяпти?

«Арсенал»нинг янги бош мураббийи футболчилардан кучли босим уюштириш ва ўзини ишга қурбон қилишни талаб қилмоқда. Шу сабабли у таркибдан қўшимча машғулотлар сеансини ўтказишни ва яхшиланишга бўлган чанқоқни талаб қилмоқда.

Бу Венгернинг «билганингизни қилинг» тамойилининг тамоман акси ҳисобланади. Ўзил ҳам ёшлигидан бери бундай ишлашга умуман кўникмаган.

Фақатгина Жозе Моуриньо 20102013-йиллар оралиғида ўз ҳужумчиларига олдинги чизиқда эркин ҳаракатланиш имконини берган. Ўзил рақибга босим уюштиришни ёқтирмайди. Opta га кўра, У бу мавсумда ҳар 90 дақиқада ўртача 3.93 марта тўпни рақибдан олиб қўйган. Ҳар ўйинда – 10.28 км югурган. Бу Аарон Рэмзидан икки км кам дегани. Ўз позициясидаги бошқа футболчилардан нақ яримига кам.

Аммо статистика ҳаракатсиз Ўзилнинг муҳимлигини англатмайди. Унинг қолган таркибга бўлган таъсирини паст баҳолаб бўлмайди.

Унинг август ойида «Челси»дан 3-2 ҳисобида мағлубиятга учраётган вақтда 68-дақиқада майдонга туширилишини Эмери «Челси»нинг босимини тўхтатиш учун қилинган қадам» дея баҳолаганди.

Юқори босимли тизимда Эмери ҳар бир шогирдидан тўпни олиш учун рақибга кучли босим уюштиришни сўрайди. Албатта бу Эмерининг фаолияти бошланиши. Бу ҳали изига тушиб кетиши мумкин. чунки декабрда берган интервьюсида Эмери «Ўзил ҳали жисмоний ва рухан тайёр эмаслиги туфайли» майдонга туширилмаётганини таъкидлади.

Демак, ҳали умид қилса бўлади.

Ўзилнинг кам чидамлилигига қарамай «Вулверхемптон» ва «Кристал Пэлас»ларга қарши баҳсда жамоасига катта фойда келтирганди.

Нега Ўзил Эмери ўйин схемасида ўйнаб кета олади?

Назарий жиҳатдан германиялик футболчи Эмери учун қарши ҳужум тизимида энг идеал футболчи ҳисобланади. Испаниялик мутахассис рақибни ҳимоядан туриб биргина пас эвазига тутишни мақсад қилган.

Эмерининг футболчилари сўнгги ҳимоячи сифатида узатмани амалга оширишлари керак бўлади. Буни энг яхши яратувчан футболчи Ўзилдан бошқаси қила оладими?

«Ливерпуль» Ўзилга қарши ноябрь ойида анча қийналганди. Германиялик футболчининг «Ливерпуль»ни таҳликага солиши ўнг қанотда Эктор Бельериннинг очилишига имкон яратганди.

«Лестер»га қарши (3-1) ғалабали ўйинда ҳам айнан Ўзил Обамеянг ва Ляказеттни тўп билан таъминлай олганди. У жамоадошлари учун тўртта хавфли вазият яратиб берди.

Буларнинг барчасида Ўзил Эмерининг 3-4-2-1 ўйин схемасида ўйнаб кета олишини кўрсатиб берди.

Бироқ ҳозирча Генрих Мхитарян асосий таркибда туширилмоқда. Бироқ унинг сўнгги тўрт учрашувдаги ўйини унчалик ўхшамади.

Унинг Ўзилнинг ўрнига асосий танловга айланишига ягона фактор бу унинг қаттиқ меҳнат қилишида. У ҳар ўйинда рақибнинг 2.4 узатмасини йўққа чиқармоқда. Бу «тўпчилар» орасидаги энг юқори натижа. Премьер Лигада эса иккинчи кўрсаткич ҳисобланади.

Рэмзининг мавсум якунида жамоани тарк этиши ва арманистонлик футболчи спорт формасида эмаслиги қарши ҳужумда тезкор пас бера оладиган футболчига бўлган эҳтиёжни орттиради.

Ҳозирда буни Алекс Ивоби ва Сеад Колашинацлар амалга оширмоқда. Ўзил эса янги мавсум бошланишига уч ой ўтса ҳамки, ўз ўйинини кучайтирганича йўқ. Агарда у ожиз нуқталарини яхшилашга эришса, Эмерининг асосий фигурасига айланиши тайин.