Ўзил Германия терма жамоасининг ЖЧ-2018даги муваффақиятсиз иштироки ҳақида гапирди
Ads

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил “немис машинаси”нинг ЖЧ-2018даги муваффақиятсиз иштироки ҳақи ўз фикрини билдириб ўтди.

“Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичидан ортга қайтиш бу жуда оғир. Биз етарли кучга эга эмас эдик. Энди буларни унутишим учун менга бироз вақт керак”, - дейди Ўзил ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси сўнгги турда Жанубий Кореяга қарши ўйинда 2:0 ҳисобида мағлуб бўлиб, гуруҳда сўнгги ўринда қолиб кетган эди.