Ўзил ЖЧ-2018 финалида қайси терма жамоага қарши ўйнамоқчи?

Лондоннинг “Арсенал” клуби ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ЖЧ-2018 финалида Англия терма жамоасига қарши ўйнаш истаги  борлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Англия терма жамоаси саралаш босқичида у қадар жиддий қаршиликка дуч келишмади ва шу боис улар жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун етарли вақтга эга бўлишди. Уларнинг финалгача боришига ишонаман.

Германия амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади ва ушбу мусобақада яна бир бор чемпион бўлсак, бу ажойиб иш бўлар эди. Махлислар ҳам биздан фақат чемпионликни кутишмоқда. Менинг орзуим жаҳон чемпионати финалида Англия билан ўйнаш ва асосий вақтда ғалаба қозониш”, - дейди Ўзил.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!