Ўзил қайси жамоага ўтиши аниқ
Ads

«Арсенал»нинг германиялик яримҳимоячиси Месут Ўзил «Манчестер Юнайтед»га ўтади.

Mirror хабарига кўра, футболчи бу ҳақда жамоадошларига айтган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзилнинг «канонирлар» билан имзолаган шартномаси муддати 2018 йил ёзида ниҳоясига етади. Агар у янги меҳнат битимини расмийлаштирмаса, исталган клубга бепул ўтиши мумкин бўлади.

Аввалроқ, «Арсенал» 29 ёшли футболчисини январь ойида 30 миллион еврога сотишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.