Ўзил Туркия чемпионатига йўл олиши мумкин
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. Унга жорий мавсум Туркия чемпионатида пешқадамлик қилаётган "Истанбул Башакшехир" клуби жиддий қизиқиш билдира бошлади.

“Месут Ўзил – бебаҳо ўйинчи. Умид қиламанки бир кун келиб албатта у билан йўлларимиз туташади. Агар у ҳам сафимизга ўтишни хоҳласа, биз уни сотиб олиш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз”, - дейди "Истанбул Башакшехир" клуби президенти Гёксел Гюмюшдаг.

Маълумотларга қараганда турк клуби қишки трансферлар даврида 30 ёшли германиялик футболчини мавсум якунига қадар ижарага олишга уруниб кўради.

Эслатиб ўтамиз, "Истанбул Башакшехир" клубида айни дамда "Арсенал"нинг собиқ футболчилари Гаэль Клиши ҳамда Эммануэль Адебайорлар тўп суришмоқда.