Ўзил яна
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби хавбеки Месут Ўзил яна “Реал”га қайтиши мумкин.

The Independent нашри тарқатган хабарга қараганда “Арсенал” Иско эвазига айнан германиялик футболчи ҳамда 100 млн евро тўлайди.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ “канонирлар” устози Унаи Эмери Ўзил жамоага кераклигини айтган эди.

Маълумот учун, Ўзил жорий мавсум “Арсенал” сафида 14та ўйинда ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

18та ўйинда иштирок этган Иско ҳам ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.