Пакьяо: Матиссе билан жанг олдидан пул борасида муаммо йўқ

Саккиз вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо ўзининг навбатдаги жангини ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Лукас Матиссега қарши ўтказади. Филиппинлик боксчи мазкур жанг олдидан ОАВда тарқалган молиявий келишмовчилар йўқлигини айтиб ўтишди. Жанг Куала-Лумпур (Малайзия) ташкил этилади.

Миш-мишлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Бизда молиявий келишмовчиликлар йўқ. Мен MP Promotions аъзоси бўлиб ишлашда давом этаман. Пулдан муаммо йўқ. Мен учун шахсан пулдан кўра, ўзим устида ишлаш муҳимроқ, — дея Пакьяонинг сўзларини келтиради Boxingscene нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!