Пакьяо ноябрда Хорндан реванш олишга уриниб кўради

  • 16 август, 2017, 22:05
  • 0
  • Бокс

Филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо ва австралиялик Жефф Хорн реванш жангини ўтказиб бўйича келишувга эришди, дея хабар беради Boxingscene нашри.

Манбада ёзилишича, томонлар жангни ўтказиш борасида бир қарорга келишган, бироқ энди шахсий шартларни ҳал қилиш қолди, холос. . Промоутер Боб Арум мазкур реванш жангида мустақил ҳакамлар иштирок этишини истамоқда. Жанг ноябр ойида Австралияда бўлиб ўтади.

Пакьяо ва Хорн ўртасида бўлиб ўтган Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) чемпионлик камари учун кечган беллашувда ҳакамларнинг қарорига кўра, “яшил қитъа” вакили ғалаба қозонган эди. Шундан сўнг Пакьяо натижадан норози эканлигини маълум қилган, бироқ WBO уни кўриб чиқиб, Хорннинг ғалабани эълон қилган.

38 ёшли Пакьяо профессионал фаолиятида 59 ғалаба (38 нокаут), 7 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган. 29 ёшли Хорннинг ҳисобида эса 17 ғалаба (11 нокаут), 1 мағлубият ва 1 дуранг мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!