Пакьяо WBA чемпионига қарши жангга тайёргарликни бошлаб юборди
Ads

Сакккиз вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо 24 июн куни Малайзияда ўзининг навбатдаги жангини ўтказишни режалаштирмоқда. Мазкур тўқнашувда унга WBA Regular версияси бўйича жаҳон чемпиони Лукас Матиссе рақиблик қилиши кутилмоқда. Пакьяо ушбу жангга тайёргарликни бошлаб юборди.

Мен Матиссе билан бўладиган жангга тайёргарликни бошлаб юбордим. Ҳа, бу эрталабки машғулот, аммо менинг сўнгги жангим ўтган йили июлда ташкил қилинган. Рақибим WBAнинг амалдаги чемпиони, шунинг учун мен яхши спорт формасида бўлишим керак. Кучайтирилган машғулотларни лагерда апрел ойидан бошлайман. Ҳозирча чидамлилик устида ишлаб тураман, – дейди Пакьяо.

Минбар

Барча блоглар