Пакьяони мағлуб қилган боксчи Мейвезернинг ҳам додини бермоқчи
Ads

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасининг WBO версияси бўйича янги жаҳон чемпиони австралиялик Жефф Хорн филипапинлик Мэнни Пакьяони мағлуб қилгандан сўнг Флойд Мейвезер билан урушиш нияти борлигини маълум қилган.

Нима учун йўқ? У UFC жангчиси билан урушиш учун рингга қайтмоқда. У мазкур жангда ғалаба қозонча, фаолиятидаги 50-ғалабасини қўлга киритиб, рекорд ўрнатиши мумкин. Энди нима учун ҳақиқий рақиб ва жаҳон чемпиони билан учрашиб, рекорд ўрнатмаслиги керак, – дейди Хорн BoxingScene нашрига.

Хорн Пакьяо билан 2 июль куни Брисбенда (Австралия) куч синашиб, ҳакамларнинг қарорига кўра, ғолиб деб топилди.