“Палмейрас” футболчиси “Барселона”га ўтади

 

“Палмейрас” клуби ҳимоячиси Йерри Мина фаолиятини “Барселона”да давом эттиради. Бу ҳақда футболчининг агенти Фелипе Руссо хабар бермоқда.  

– Ҳозир Мина Бразилияда. Аммо у 2018 йили “Барселона”га ўтади. Мижозим Примерода ўйнашни орзу қилади. Биз аллақачон каталонияликлар билан шартноманинг барча деталларигача келишиб олганмиз, - дейди агент.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!