Пануччи
Ads

Албания терма жамоаси бош мураббийи Кристиан Пануччи “Рома”ни бошқариши мумкин.

45 ёшли мутахассиснинг римликларга устозлик қилишини жамоа сардори Даниэле де Росси ва ҳужумчи Франческо Тотти қўллаб-қувватламоқда.

Айни дамда “Рома”ни Эусебио Ди Франческо бошқармоқда. Унинг қўл остида клуб “А” серия турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.

Пануччи “Рома” сафида 2001-2009 йилларда тўп сурган. 2012-2014 йилларда Пануччи Россия терма жамоасида бош мураббий Фабио Капелло мураббийлар штабида ишлаган.