Паралимпиячиларимиз Европа Очиқ чемпионатини муваффақиятли якунлашди
Ads

25-29 май кунлари Франциянинг Берк-сюр-Мер шаҳрида пауэрлифтинг бўйича Европа Очиқ Чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада хамюртларимиз 1 олтин, 2 кумуш ва 1 бронза, жами 4 медални қўлга киритишди.
Ёшлар ўртасида кечган баҳсларда 45 кг вазн тоифасида иштирок этган Шахзода Мамадалиева 71 кг тошни кўтариб, фахрли 1-ўринни эгаллаган бўлса, 50кг вазн тоифасида Муслима Нуриддинова 65 кг натижа билан фахрли 2-ўринни эгаллади. Катталар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда эса 55 кг вазн тоифасида Роза Қўзиева 115 кг тошни кўтариб, 2-ўринни ва 88 кг вазн тоифасида Фарход Умирзоқов 180 кг натижа билан 3-ўринни банд этишди. 

Қайд этиш лозим, ушбу мусобақада 40 та давлатдан 250 га яқин спортчилар совринли ўринлар учун куч синашдилар.