Параосиё ўйинлари. Спортчиларимиз мусобақанинг иккинчи кунида 11та олтин медаль қўлга киритишди

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинларининг иккинчи кунги мусобақалари ниҳоясига етди. Бугун спортчиларимиз енгил атлетика, дзюдо, ўқ отиш, пауэрлифтинг ва сузиш бўйича мусобақаларда иштирок этишди.

Куннинг сўнгги медалини терма жамоамизга 200 метрга югуриш баҳсларида Дониёр Аҳмедов тақдим этди. Ҳамюртимиз 22,79 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медалга эга чиқди.

Иккинчи кун якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 21тага етди. Уларнинг 13таси олтин медаль бўлса, кумуш медаллар сони 5тани ташкил этади. Бронзаларимиз сони эса 3та. Терма жамоамиз медаллар сифати бўйича рейтингда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Мусобақа 13 октябрга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!