Параосиё ўйинларида яна учта олтин!
Ads

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари давом этмоқда. Кеча сузиш баҳсларида спортчиларимиз 2та олтин, 2та кумуш медалларини қўлга киритганликлари ҳақида хабар қилгандик.

Бугун эса эрта тонгдан Камолахон Абдуллаева (узунликка сакраш, 4,71 м), Александр Свечников (найза улоқтириш, 67,92 м) ва София Бурханова (ядро улоқтириш, 14,59 м) терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медалларни қўшиб қўйишди. Қайд этиш лозимки, Камолахон Абдуллаева Параосиё ўйинларида аёллар ўртасида узунликка сакраш бўйича чемпионликни қўлга киритган ўзбекистонлик дастлабки спортчи бўлди.

Айни пайтда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобида 5 та олтин ва 2 та кумуш медаллари мавжуд.

Бугун шунингдек спортчиларимиз енгил атлетиканинг бир неча йўналишида, сузиш, дзюдо, пауэрлифтинг, ўқ отиш баҳсларида совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.