Параосиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Ads

Осиё ва Параосиё ўйинларининг бош стадиони «Gelora Bung Karno Main Stadium»да ўтказилган тадбирда мазкур мусобақада иштирок этувчи барча мамлакатлар спорт делегациялари стадион бўйлаб тантанали тарзда чиқиш қилишди. Ўзбекистон спорт делегацияси байроқдори вазифасини аввал хабар берилганидек Ҳусниддин Норбеков бажарди.

p5-1-1024x576

Маросимда мезбон мамлакат – Индонезия маданияти, анъаналари акс этган турли саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди. Шунингдек, Индонезия Президенти Жоко Видодо сўзга чиқиб, иштирокчиларни қутлади ва барчага омад тилади.