Пароло: Энди Италия терма жамоасини ҳаёт-мамот ўйини кутмоқда

Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Марко Пароло ЖЧ-2018 саралаши плей-офф босқичининг дастлабки баҳсида Швециядан (1:0) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун жуда қўпол ўйин бўлди. Биз рақиб дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятларни вужудга келтирдик, бироқ, рақибларнинг зарбаси рикошетдан сўнг голга айланди.

Ҳар бир нарса бизга қарши бўлиши мумкин. Аммо, биз биринчи навбатда ўзимизни енгиб, Италияни жаҳон чемпионатига олиб чиқиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Олдинда бизни ҳаёт-мамот баҳси кутмоқда. Биз барчамиз фақатгина битта имконият қолганини ҳис қилиб турибмиз”, - дейди Пароло.

Эслатиб ўтамиз, Италия ҳамда Швеция терма жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини 14 ноябрь куни Италияда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!