Пасторе А Сериянинг навбатдаги турида "Рома"га ёрдам беролмаслиги мумкин

"Рома" ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторе жароҳат олди. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 29 ёшли аргентиналик футболчи машғулотлар пайтида жароҳат олган. Унинг А Сериянинг навбатдаги “Кьево”га қарши ўйинида майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.

Маълумот учун, Пасторе жорий мавсум “Рома” сафида жами 3та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!