Пасторе Мбаппе трансферининг бир қисми сифатида

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторе парижликлар харидор бўлаётган Килиан Мбаппе трансферининг бир қисми сифатида “Монако”га ўтиш нияти йўқлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Бу истеъсно. Энг муҳими бу менга ишонадиган ва кўпроқ ўйин амалиётига имкон берадиган жойда ўйнаш. Мен бундан ҳафа эмасман. Биламан, олдимда асосий таркибга кириш учун кучли рақобат кутиб турибди. Мен биринчи навбатда ўйин амалиётига эга бўлишим ҳақида ўйлашим керак. Аммо, ўйлайманки мен ПСЖда ўйнаш учун етарли маҳоратга эгаман”, - дейди Пасторе Goal интернет-порталига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Пасторе ўтган мавсум Франция чемпионатининг бор йўғи 3та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.