Патрик Виера “Ницца” бош мураббийига айланиши мумкин

 

Франция терма жамоасининг ва “Арсенал” клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Патрик Виера “Ницца” бош мураббийига айланиши мумкин. Бу ҳақда Nice Matin портали хабар бермоқда.

Айни вақтда Виера АҚШнинг “Нью-Йорк Сити” клуби бош мураббийи лавозимида ишламоқда. “Ницца” раҳбарияти франциялик мутахассисни Люсьен Фавр ўрнига олиб келмоқда. Жамоа келаси мавсумда еврокубокларда ўйнамаслик хавфи остида турибди.

Аввалроқ Патрик Виера “Арсенал” клубига бош мураббий этиб тайинланиши ҳақида маълумотлар тарқалганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)