Паулиньо: Мен Каземиро эмасман
Ads

“Барселона” сафига янги қўшилган Паулиньо Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси ва Бразилия терма жамоасидаги  шериги Каземиро билан ўзини таққослаб кўрди.

“Менимча, бизнинг майдондаги вазифаларимиз турлича. Каземиро асосан ўз зонасида қолади. Менинг позициям эса ундан олдинроқда жойлашган. Мен истаган позицияда ўйнашга тайёрман”, – деб айтиб ўтди  Паулиньо.