Паулиньо ўз келажаги борасида гапириб ўтди

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Паулиньо ўз келажаги борасида гапириб ўтди.

“Менга Хитой клубидан жиддий таклиф бўлмоқда, аммо ҳозирча “Барселона”дан кетишим аниқ эмас. Мен бу борада агентим билан гаплашиб олишим керак”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Паулиньо “Барселона” сафига бундан роппа-роса бир йил муқаддам Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клубидан келиб қўшилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)