Паулиньо собиқ жамоасига қайтишга яқин турибди

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Паулиньо фаолиятини Хитойда давом этиришга қарор қабул қилган.

"Гуанчжоу Эвергранд" клуби футболчини 50 миллион евро эвазига сотиб олишга тайёр. 29 ёшли хавбек фаолиятини ушбу клубда давом этиришга рози бўлди.

Маълумот учун, Паулиньо Хитой клубида йилига 14 миллион евро даромад топади ва унинг шартномаси 4 йилга мўлжалланган.

Маълумот учун, "Барса" ярим ҳимоячини ўтган йил "Гуанчжоу"дан 40 миллион евро эвазига сотиб олган.

Минбар

Барча блоглар