Паулиньонинг “Барселона”га ўтаётгани тасдиқланди
Ads

 

Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” жамоаси бош мураббийи Фелипе Сколари клуб ярим ҳимоячиси Паулиньо фаолиятини “Барселона”да давом эттиришини шахсан тасдиқлади.

“Паулиньо –етакчи футболчи. “Барселона” таклиф қилаётган катта пул клубимизга ёрдам беради. Унга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”, — деди Сколари.

Аввалроқ “Барселона” ва бразилиялик футболчи ўзаро келишиб олгани ҳақида хабар берилганди. Каталонияликлар мазур трансфер учун 40 млн евро сарфлаши кутилмоқда.