Пауло Дибала
Ads

Италиянинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, мадридликлар ёзда жамоани тарк этадиган Антуан Гризманнинг ўрнига Дибалани олиб келишмоқчи. “Матрасчилар” аргентиналик футболчининг Ла Лигага ўтиши борасидаги фикрини билиш учун у билан музокара ўтказди.